Ҳурматли “HURSHIDA ENTER DELUX” МЧЖ иштирокчилари,
Бизнинг компания аъзолари барча кучларини бирлаштирган ҳолда, мижозларимизга ҳаётлари давомида соғлом, ҳимояланган ва қулай бўлишларига ёрдам беришга астойдил интилиб келмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар орқали ҳар бир ходим келгусида ўсишга эришишга ва пировардида Компаниянинг иштирокчисига айланишга интилади.
Бу эса, бизнинг қатъий қоидалар ва режаларга амал қиладиган оила эканлигимизни кўрсатади.
Олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун ҳар биримиз қонун ва қоидаларга риоя қилишга, юқори стандартларга мувофиқ ҳаракат қилишга, шунингдек ахлоқий меъёрларни бажаришимиз керак.
Бунинг учун, Компания томонидан “Одоб аҳлоқ қоидалари” ишлаб чиқилиб, унда кўрсатилган меъёрий қоидалар биз билан ўзаро муносабатларга киришаётган ҳамкасблар, ҳамкорлар ва етказиб берувчиларга хизмат кўрсатади.
Бизнинг асосий мақсадимиз, фаолият юритаётган ҳамда биз билан бирга ишлаб келаётган мамлакатларда қонунларга бўйсунувчи ва намунали ташкилот сифатида ўз обрўйимизни мустаҳкамлашдир.
Ҳурматли Компаниямиз иштирокчилари, ҳамкасблар ва ҳамкорларимиз, иш юритишда халқаро стандартларга ҳамда коррупцияга қарши тамойилларга риоя қилишга ва шубҳа туғилган тақдирда, эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида бизга хабар беришга яна бир бор чорлаб қоламиз.